Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш

Бағдод тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Жисмоний ва юридик шахсларнининг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш қолаверса мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Бағдод тумани ҳокими ўринбосари Қахрамон Миртазақулов, тумани ҳокимлиги девонхона мудири Фарҳоджон Муродов ва тумандаги мурожаатларга масъул бўлган муассаса ҳамда ташкилотлардан мутахассислар иштирок этишди. Таъкидланишича, ҳудудлардаги доимий мурожаатларчиларга кўрсатилган ёрдамлар ва уларни боқимандалик кайфиятидан чиқаришда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб бориш тўғрисида тавсиялар берилди. Девонхона мутахассиси Давлатжон Раҳмонов электрон тизим орқали юборилган мурожаатлар билан ишлаш бўйича тақдимот ўтказди. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz





Sinsyan shahridagi "Huaxi technology" kompaniyasi faoliyati bilan tanishildi

Qishloq xo‘jaligida suvni boshqarishda ilg‘or texnologiyalar qo‘llaniladi