Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Даштчўлпонда ҳам ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
2023-03-01 23:47:15 135
Ўзбекистон тумани Даштчўлпон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 560 га яқин хонадонда 3170 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Маҳалла ўрамидаги ана шу хонадонлардан қарийб 300 тасида тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди. Ҳудуд аҳлини кўпдан буён қийнаб келаётган ушбу муаммо айни кунларда ўз ижобий ечимини топмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори асосида маҳаллада 4 минг 400 метр ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Таъкидланишича, лойиҳа доирасида янги сув қудуғи қазилиб, сув минораси ҳам ўрнатилиши белгиланган.