Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Даштчўлпонда ҳам ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

×

 2023-03-01 23:47:15    61

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Даштчўлпон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 560 га яқин хонадонда 3170 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Маҳалла ўрамидаги ана шу хонадонлардан қарийб 300 тасида тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди. Ҳудуд аҳлини кўпдан буён қийнаб келаётган ушбу муаммо айни кунларда ўз ижобий ечимини топмоқда. 

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори асосида маҳаллада 4 минг 400 метр ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Таъкидланишича, лойиҳа доирасида янги сув қудуғи қазилиб, сув минораси ҳам ўрнатилиши белгиланган.