Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қайнарбулоқнинг Янгиҳаёт маҳалласидаги таъмирталаб кўприк янгидан қурилмоқда
2023-02-08 23:03:25 147
Ўзбекистон тумани Қайнарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиҳаёт қишлоғидаги жойлашган кўприк иншоотида Сирдарё Сўх-Оқтепа ирригация тизимида сув сатҳи кўпайиши ва табиий техноген ҳодисалар натижасида чўкишлар юзага келган эди. 4Н-902 Қумбосди-Қўқон сув иншоотига кириш автомобил йўлининг 5,5-километрида жойлашган мазкур кўприкни айни кунларда тўлиқ янгидан қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов билан бирга мазкур қурилиш жараёнлари билан танишди.
Қайд этилишича, янгидан қурилаётган кўприкнинг узунлиги 9 метр, эни эса 10 метрни ташкил этиб, унинг бир томонида пиёдалар ўтиши учун махсус йўлак ҳам барпо этилади.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги корхона томонидан бажарилаётган қурилиш ишлари март ойининг якунига қадар тугалланиши ҳамда кўприк қайта фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Туман раҳбари масъуллар ва йўлсозлар билан мулоқотда қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш, сел-сув тошқинлари ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган дастурлар ижросига жиддий эътибор қаратиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берди.