Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қайнарбулоқнинг Янгиҳаёт маҳалласидаги таъмирталаб кўприк янгидан қурилмоқда

×

 2023-02-08 23:03:25    61

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Қайнарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиҳаёт қишлоғидаги жойлашган кўприк иншоотида Сирдарё Сўх-Оқтепа ирригация тизимида сув сатҳи кўпайиши ва табиий техноген ҳодисалар натижасида чўкишлар юзага келган эди. 4Н-902 Қумбосди-Қўқон сув иншоотига кириш автомобил йўлининг 5,5-километрида жойлашган мазкур кўприкни айни кунларда тўлиқ янгидан қуриш ишлари амалга оширилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов билан бирга мазкур қурилиш жараёнлари билан танишди.

Қайд этилишича, янгидан қурилаётган кўприкнинг узунлиги 9 метр, эни эса 10 метрни ташкил этиб, унинг бир томонида пиёдалар ўтиши учун махсус йўлак ҳам барпо этилади.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги корхона томонидан бажарилаётган қурилиш ишлари март ойининг якунига қадар тугалланиши ҳамда кўприк қайта фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. 

Туман раҳбари масъуллар ва йўлсозлар билан мулоқотда қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш, сел-сув тошқинлари ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган дастурлар ижросига жиддий эътибор қаратиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берди.