Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мактабларга қуёш панелларини ўрнатилмоқда
2022-11-02 14:51:36 185
Келгуси авлодлар учун табиий бойликларни сақлаб қолиш ва экологияни муҳофаза қилишнинг зарурий шарти қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш ҳисобланади.
Жорий йилнинг 10 июнь куни Президентимиз раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселекторда бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Ўзбекистон туманида мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида дастлабки босқичда умумтаълим мактабларига қуёш панеллари ўрнатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, шу кунгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туманнинг Қайнар ҳамда Худоёрхон маҳаллаларида жойлашган 56 ва 14-умумтаълим мактабларига ана шундай қуёш электр панеллари ўрнатилди. Қайқуободдаги 4-умумтаълим мактабида ҳам ана шу лойиҳани тадбиқ этиш белгиланиб, бунинг учун тегишли маблағ ҳам йўналтирилган. Мактабда айни кунларда давом этаётган капитал реконструкция ишлари якунига етиши билан ушбу таълим масканига ҳам қуёш панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган.
Тумандаги муассаса ва идоралар, аҳоли хонадонлари электр энергияси таъминотини муқобил энергия манбаларига ўтказиш борасидаги тадбирлар давом эттирилиши белгиланган.