Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабларга қуёш панелларини ўрнатилмоқда

×

 2022-11-02 14:51:36    80

PDF yuklash
Chop etish


Келгуси авлодлар учун табиий бойликларни сақлаб қолиш ва экологияни муҳофаза қилишнинг зарурий шарти қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш ҳисобланади.

Жорий йилнинг 10 июнь куни Президентимиз раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселекторда бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Ўзбекистон туманида мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида дастлабки босқичда умумтаълим мактабларига қуёш панеллари ўрнатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, шу кунгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туманнинг Қайнар ҳамда Худоёрхон маҳаллаларида жойлашган 56 ва 14-умумтаълим мактабларига ана шундай қуёш электр панеллари ўрнатилди. Қайқуободдаги 4-умумтаълим мактабида ҳам ана шу лойиҳани тадбиқ этиш белгиланиб, бунинг учун тегишли маблағ ҳам йўналтирилган. Мактабда айни кунларда давом этаётган капитал реконструкция ишлари якунига етиши билан ушбу таълим масканига ҳам қуёш панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган. 

Тумандаги муассаса ва идоралар, аҳоли хонадонлари электр энергияси таъминотини муқобил энергия манбаларига ўтказиш борасидаги тадбирлар давом эттирилиши белгиланган.