Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 159 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида (2022 йилнинг 1-чораги давомида)

 2022-05-12 09:57:39    252

PDF yuklash
Chop etish


Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органларига мурожаат қилиши Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини мустахкамлаб қўйилган.

Ўзбекистон тумани хокимлигида мурожаатлар билан ишлашда Қонун талаблари асосида талайгина иш ташкилланган.

Иш фаолиятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вертуал қабулхонаси, Халқ қабулхонаси орқали ҳамда ҳокимликнинг расмий веб сайти ёки расмий электрон почта манзилига келиб тушган мурожаатлар, электрон мурожаатлар тарзида рўйхатга олиниб иш юритиш тартиби Низом талаблари асосида йўлга қўйилган.

2022 йилнинг 1-чораги давомида туман ҳокимлигига жами 1575 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 303 та Виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали, 1272 та тўғридан-тўғри туман ҳокими номига ёзилган ҳамда оғзаки мурожаатлар рўйхатга олинган.

Мурожаатларнинг 714 таси ( 45,3 %) ижобий ҳал этилди, 861 таси (54,7 %)  мурожаатларга қонуний ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Таҳлилларга кўра, мурожаатлардаги масалалар асосан иш билан таъминлаш, моддий ёрдам олиш, имтиёзли кредит ажратиш, бошланғич тўловларсиз уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ер майдонлари ажратиш, коммунал соҳа (газ, электр, сув, йўл) масалаларига тўғри келмоқда.

Вилоят хокимининг 2020 йил 19 декабрдаги 409-Ф-сонли фармойиши асосида “Туман ҳокими ва унинг ўринбосарларининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш жадвали” тасдиқланиб, ушбу тасдиқланган жадвалга мувофиқ ҳафтанинг белгилаган кунларида туман ҳокими ҳамда ўринбосарлари томонидан сайёр ҳамда шахсий қабуллар ўтказиб борилмоқда. Шунингдек, туман ҳокими томонидан 1-сектор ҳудудида ҳамда халқ қабулхонасида 10 маротаба оммавий сайёр ва шахсий қабуллари ташкилланиб, қабуллар давомида жами 286 та мурожаатлар кўриб чиқилган ва уларнинг 139 таси (48,6%) ижобий ҳал этилган, 147 тасига (51,4%) хуқуқий тушунтиришлар берилган.

Қабулларда туман ҳокими томонидан ҳар бир фуқаронинг дардини, муаммоларини тинглаш уларнинг мурожаатини кўриб чиқишда хонадонларига борган холда, уларнинг яшаш турмуш шароити билан шахсан танишиб муаммоларини ҳал этиш орқали фуқароларнинг мурожаат натижаларидан рози бўлишига эришилмоқда.