Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Банкнинг ҳақи ундирилди
2022-01-15 11:01:13 153
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 09.12.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор «Eco bizness» оилавий корхонасидан ундирувчи АТ «Халқ банки» Ўзбекистон филиали фойдасига жами 315.362 000 сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бюро давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 13.01.2021 йил куни қарздор «Eco bizness» оилавий корхонасидан суд қарорида кўрсатилган 315 млн. сўмлик кредит қарзи АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали фойдасига тўлиқ ундирилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳақида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда тамомланди.