Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Банкнинг ҳақи ундирилди

×

 2022-01-15 11:01:13    76

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 09.12.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор «Eco bizness» оилавий корхонасидан ундирувчи АТ «Халқ банки» Ўзбекистон филиали фойдасига жами 315.362 000 сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бюро давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 13.01.2021 йил куни қарздор «Eco bizness» оилавий корхонасидан суд қарорида кўрсатилган 315 млн. сўмлик кредит қарзи АТ Халқ банки Ўзбекистон филиали фойдасига тўлиқ ундирилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳақида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда тамомланди.