Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Эзгулик” мавзесида кўркли уйлар кўп бўлади
2021-10-14 22:40:23 142
Ўзбекистон туманининг Яккатут қишлоғидаги “Эзгулик” мавзесида кўп қаватли турар жой бинолари барпо этилмоқда.
2 ва 3 хонали ушбу уй-жойлар қурилиш ишлари “PFC TURON” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилиб, турар-жой мажмуасига “Turon House” номи берилган.
Шу кунгача мазкур уйларнинг 4 таси қад ростлаб, улардаги 76 та хонадон ва уларнинг бўлғуси эгалари учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда. Шулардан 1 та уйнинг биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳам ташкил этилиши лойиҳага киритилган.
Айни кунларда мазкур турар жойлар учун 350 метр чуқурликдан ичимлик суви қудуғи қазилди. Сувсозлар ушбу чуқурликнинг 70-метрига махсус моторни ўрнатиб, сувни тармоққа улашга шай ҳолатга келтиришмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун, ушбу уй-жойларнинг қурилиш жараёнлари билан танишди.
Тумандаги барча коммунал идоралар раҳбар ва вакиллари, масалага алоқадор масъулларни ушбу масканга йиққан туман раҳбари асосий диққат эътиборни қолган коммуникация тизимлари, хусусан табиий газ ва электр тармоқлари лойиҳаларини тўлиқ тадбиқ этишга қаратди.
Бу борада ишчи лойиҳалар муҳокама қилиниб, барча муносиб манбалардан фойдаланиб, белгиланган вазифаларни муддатидан кечиктирмай амалга ошириш юзасидан масъулларга вазифа-топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати