Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Эзгулик” мавзесида кўркли уйлар кўп бўлади

×

 2021-10-14 22:40:23    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Яккатут қишлоғидаги “Эзгулик” мавзесида кўп қаватли турар жой бинолари барпо этилмоқда.

2 ва 3 хонали ушбу уй-жойлар қурилиш ишлари “PFC TURON” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилиб, турар-жой мажмуасига “Turon House” номи берилган.

Шу кунгача мазкур уйларнинг 4 таси қад ростлаб, улардаги 76 та хонадон ва уларнинг бўлғуси эгалари учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда. Шулардан 1 та уйнинг биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳам ташкил этилиши лойиҳага киритилган.

Айни кунларда мазкур турар жойлар учун 350 метр чуқурликдан ичимлик суви қудуғи қазилди. Сувсозлар ушбу чуқурликнинг 70-метрига махсус моторни ўрнатиб, сувни тармоққа улашга шай ҳолатга келтиришмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун, ушбу уй-жойларнинг қурилиш жараёнлари билан танишди. 

Тумандаги барча коммунал идоралар раҳбар ва вакиллари, масалага алоқадор масъулларни ушбу масканга йиққан туман раҳбари асосий диққат эътиборни қолган коммуникация тизимлари, хусусан табиий газ ва электр тармоқлари лойиҳаларини тўлиқ тадбиқ этишга қаратди.

Бу борада ишчи лойиҳалар муҳокама қилиниб, барча муносиб манбалардан фойдаланиб, белгиланган вазифаларни муддатидан кечиктирмай амалга ошириш юзасидан масъулларга вазифа-топшириқлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати