Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбари «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш штаби фаолиятини таҳлил қилди
2020-11-05 23:52:06 173
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев шунингдек, бугун сектор штабида бўлиб, жамиятда ёшлар ва аёллар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни ташкил этиш ишлари билан танишди.
1-сектор ҳудудида «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни ташкил этиш бўйича тузилган сектор штаби ва ишчи гуруҳлар фаолияти муҳокама этилиб, сўровнома ўтказиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тизимли ишларни сифатли ва ўз муддатида бажариш юзасидан ишчи гуруҳ аъзоларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Таъкидлаш жоизки, "Ёшлар дафтари”га ҳар бир сектор ҳудуди кесимида истиқомат қилаётган, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, "Аёллар дафтари”га эса 30 ёшдан ошган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади.
Сектор штабидаги муҳокамада, уйма-уй юриш орқали ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, уларнинг эхтиёжларини, қизиқишларини аниқлаб, бу борада анкета сўровномасида қайд этиб боришлари юзасидан аниқ йўналишларни изчил давом эттириш белгилаб берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати