Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбари «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни шакллантириш штаби фаолиятини таҳлил қилди

×

 2020-11-05 23:52:06    82

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев шунингдек, бугун сектор штабида бўлиб, жамиятда ёшлар ва аёллар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни ташкил этиш ишлари билан танишди.


1-сектор ҳудудида «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни ташкил этиш бўйича тузилган сектор штаби ва ишчи гуруҳлар фаолияти муҳокама этилиб, сўровнома ўтказиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тизимли ишларни сифатли ва ўз муддатида бажариш юзасидан ишчи гуруҳ аъзоларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Таъкидлаш жоизки, "Ёшлар дафтари”га ҳар бир сектор ҳудуди кесимида истиқомат қилаётган, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, "Аёллар дафтари”га эса 30 ёшдан ошган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга,  бандлигини таъминлашга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади.


Сектор штабидаги муҳокамада, уйма-уй юриш орқали ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, уларнинг эхтиёжларини, қизиқишларини аниқлаб, бу борада анкета сўровномасида қайд этиб боришлари юзасидан аниқ йўналишларни изчил давом эттириш белгилаб берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати