Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ҲУДУДГАЗ ФАРҒОНА” МЧЖНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

×

 2020-02-21 11:46:38    66

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 20 февраль куни ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган “Газ йўқ, ҳеч бўлмаса электр токи мунтазам берилсин!” номли хабар тарқалган эди. Хабарда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида табиий газ таъминотидаги муаммолар ва электр энергиясидаги узилишлар баён этилган. Мазкур ҳолатни “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ ўрганию чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади: 

Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида жами 41931 та аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, шундан, 8728 нафар хонадонлар табиий газ билан, қолган 33203 та хонадонлар суюлтирилган газ билан таъминланади. 

2012-2018 йиллар мобайнида табиий газ таъминоти қониқарсиз ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари белгиланган тартибда вилоят ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари асосида табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган. 

Бу турдаги аҳоли хонадонлари амалдаги тартибга биноан махсус маиший газ баллонлари билан таъминланган. Мазкур аҳоли хонадонларига тасдиқланган жадвал асосида, белгиланган муддатларда мунтазам равишда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ матбуот хизмати