Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким қабули: Ҳар бир мурожаат — эътиборда!

×

 2020-01-23 17:40:46    103

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими Қахрамонжон Джураев Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабул давомида 20 нафар фуқаролар иштирок этишди. Муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилган бўлса, 2 та фуқарога хуқуқий тушунчалар берилди. 11 нафар фуқаронинг 12 та мурожаати атрофлича ўрганишни тақозо этиши сабабли, уларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган корхона, ташкилот, муассасаларга муддат белгиланиб, назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди. Уч нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан қабулда аризаси олиниб, ижрога қаратилди.

– Туман ҳокими қабулида мурожаатимни диққат билан эшитишгани, дардимни ўз дардларидек қабул қилишгани кўнглимни тоғдек кўтарди, – дейди Хайдаробод қишлоғида яшовчи Ш.Эргашева. – Эзгу тилак билан яқинда қизимизни турмушга беришимиз керак. Рўзғор ташвишлари билан топиш-тутишимизда бироз қийинчиликни ҳис этаётгандик. Қабулда туманимиз ҳокимига шуларни айтиб, ёрдам сўрадим. У киши менга зудлик билан тегишли тартибда моддий ёрдам бериш борасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакилларига топшириқ берди. Мутасаддилар эртагаёқ хонадонимизга ташриф буюриб, турмуш аҳволимизни ўрганишлари ва албатта бизга ёрдам беришларини маълум қилишди.

Фуқароларнинг мурожаати асосан уй-жойига эгалик ҳуқуқини таъминлаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, моддий ёрдам масаласи, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва  ишга жойлашиш каби муаммолар ҳақида бўлди.

Қабул давомида қайд этилган мурожаатларнинг барчаси назоратга олиниб ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати