Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайловолди тарғиботлари авж палласида

×

 2019-11-14 23:00:15    117

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги ташкилот, муассаса ва корхоналарда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида сайлов ва уни ўтказиш тартиблари, сайлов жараёни ва бошқа масалалар бўйича батафсил маълумотлар берилмоқда.

“Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” тадбирлари доирасида, бугун  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгашида ўтказилган "Ёш сайловчи-2019" форуми ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада оширишга бағишланди.

Форумда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг етакчилари ва фаоллари, сиёсий партияларнинг “Ёшлар қаноти” аъзолари ва сайловда биринчи марта иштирок этадиган туман ёшлари қатнашди.


Тадбир давомида иштирокчиларга сайлов қонунчилиги соҳасидаги ўзгаришлар ва Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, ғолибларга ва форумнинг фаол иштирокчиларига ташкилотчиларнинг ташаккурномалари топширилди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалик коллежида ташкил этилган тадбирда туман адлия бўлими билан ҳамкорликда “Менинг биринчи овозим” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ёшларга сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, овоз бериш тартиблари бўйича тушунтиришлар берилди. Коллеж ўқувчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилиб, ўз ўрнида ёшларнинг ҳам бу борадаги сиёсий билимлари турли методлар ёрдамида аниқланди.


Шунингдек, тумандаги 20-умумтаълим мактаби биносида жойлашган 111-сайлов участкасида ҳам “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида сайловга оид тарғибот тадбири ташкил этилди.

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 17-Қушқўноқ сайлов округи ҳамда 111-участка сайлов комиссияси фаоллари томонидан, тадбирда иштирок этган ҳудуддаги сайловчиларга, сайловлар орқали фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода қилиши, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиши, шу боис бу жараёнда уларнинг сайлов ҳуқуқи эркинликларидан тўла фойдалана билиши, юртимиз сиёсий ҳаётида фаол қатнашиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.


Ўтказилган тадбирларда иштирок этган сайловчилар сайлов қонунчилиги борасидаги билимлари янада ошганлиги, сайловга сиёсий-ҳуқуқий билим, яхши тайёргарлик билан кириб бораётганликларини мамнуният билан эътироф этишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати