Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Билимдон фарзандларимиз юртимизни дунёга танитишда давом этмоқда

×

 2019-11-06 19:51:03    100

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 2-3 ноябр кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида “ISMA plus FRIENDS” халқаро ментал арифметика мусобақаси ўтказилди.

Унда дунёнинг қатор етакчи давлатлари вакиллари билан ўзаро беллашган туманимиз билимдонлари - 12 ёшли Умиджон Иброхимов, 11 ёшли Диёрахон Шухратжонова ҳамда 10 ёшли Мухлисахон Муродалиевалар ўз ёш тоифаларида ғолибликни қўлга киритдилар.

Туманимиз фахрлари, келажак умидларини бугун Ўзбекистон туман ҳокими Қахрамонжон Джураев қабул қилиб, меҳр билан суҳбатлашди.


Туман ҳокими кичик чемпионларни мазкур ютуқлари билан табриклар экан, “туманимизнинг, мамлакатимизнинг бундай зукко ва серғайрат авлодлари бор экан, эртанги кунимиздан умидимиз катта, бу кичик генийлар хали бунданда катта марраларни забт этиб, янада кўплаб ютуқларга эришади албатта, биз бунга ишонамиз ва уларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз” деди.

Тадбирда қатнашган чемпионларнинг ота-оналари ва устозларига ҳам эҳтиром билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди. 


Диёрахон Шухратжонова ва Мухлисахон Муродалиевалар тумандаги 18-умумтаълим мактабида, Умиджон Иброхимов эса 47-умумтаълим мактабида таҳсил олади.

Хар уччала зукко ўқувчиларнинг ҳали ёш бўлишларига қарамасдан бу соҳада катта муваффақиятга эришишларида тумандаги 18-умумтаълим мактаби қошида фаолият кўрсатаётган “Intellekt kids school” репетиторлик хизматида олган сабоқлари асқотди.  


Маълумот ўрнида, ментал арифметика - тасаввурда йирик хонали сонлар билан ҳам арифметик амалларни тезкорликда бажаришни ўргатувчи фан. Мазкур фан орқали болада математик амални мияда калькулятордан ҳам тезроқ ҳисоблаш кўникмаси шакллантирилади. Ментал арифметика бир вақтнинг ўзида инсон миясининг иккала ярим шарларини ҳам ривожлантириши соҳа мутахассислари томонидан исботланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати