Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли ўртасида томорқачилик маданиятини юксалтиришга устувор вазифа сифатида қаралмоқда

×

 2024-04-17 23:14:53    615

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев билан биргаликда “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолатлари билан танишди. 

Ўрганишлар давомида хонадон эгалари билан мулоқотларда томорқа маданиятига эътибор фаровонликнинг ишончли кафолати эканлиги амалий мисоллар билан тушунтирилди. 

Эҳтиёжманд оилаларга ўз томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил этишда давлат томонидан бериладиган амалий ёрдам ва кўмаклар тавсия этилди. Шунингдек, аҳолига уй хўжалигида бошқа даромад манбаларини ҳам яратиб бериш чоралари муҳокама қилинди. Бу борада тегишли мутасаддилар, хусусан ҳоким ёрдамчиси ва тижорат банклари масъулларига зарурий кўрсатма ва вазифалар топширилди. 

Мутасаддилар шунингдек, маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.