Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"TOYOTA LANDCRUISER" 226 млн сўмга сотилди

×

 2024-04-16 17:41:13    304

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманларар иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор "M. C. I." МЧЖдан давлат фойдасига 5.193.981.350 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Ўзбекистон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб ижро харакатларига киришилган. 

Мазкур ижро ишини юритиш бўйича қарздор бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий бажармаган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, Қарздорга тегишли  русумли автотранспорт воситаси хатланган.

Ҳатланган автотранспорт ваколатли баҳоловчи ташкилот “Континент имкон баҳо” МЧЖ томонидан 148 млн. сўмга баҳоланган бўлиб, автотранспорт  дастлабки баҳоси  148 млн сўм қийматда онлайн аукцион савдосига чиқарилиши таъминланган ва аукцион савдоларида 226 млн сўмга сотилди.

"M. C. I." МЧЖ нинг қолган мулклари аукцион орқали сотиш арафасида турганлиги ва аукциондан тушган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилиши юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бегали Хомидов

Ўзбекистон туман бўлими давлат ижрочиси