Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан бир гуруҳ эҳтиёжманд ва ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

×

 2024-04-16 17:15:30    355

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этиш масалалари “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”ни юритиш орқали тизимли ҳал этиб борилмоқда.

Хусусан, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ҳамкор муассасалар билан биргаликда ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида белгиланган вазифалар тизимли давом эттирилмоқда.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсия ва ташаббуси асосида ушбу дафтарлар рўйхатига киритилган навбатдаги 39 нафар аёл-қизларга замонавий тикув машиналари субсидия асосида бепул топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. 

Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган учрашувда туман сектор раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев эҳтиёжманд ва бандлиги таъминланмаган, “дафтарлар”даги хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан бажарилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида тўхталди. 

- Учбулакда яшайман. 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор, - дейди Матлубахон Имомалиева. - Ушбу ҳунардан бехабар эмасман. 90-йилларда туман марказидаги тикувчилик фабрикасида фаолият кўрсатганман. Хозир анчадан буён уйда, ишсизман. Севган касбимни мустақил давом эттириб, даромад топиш истагим бору, имконим йўқ эди. Бугун эса ушбу эзгу ниятимга эришдим. Истагимдаги янги тикув машинасини Президент совғаси сифатида туҳфа этишди. Бундан жуда миннатдорман. 

Кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга шу тарзда манзилли ёрдам кўрсатиб, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар туманда давом этмоқда.