Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Хон атлас" ҳафталиги доирасида Ўзбекистон туманида туркум тадбирлар ўтказилмоқда

×

 2024-04-13 21:38:27    438

PDF yuklash
Chop etish


Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг апрель-май ойларида "Нафосат" кўрик-танлови ўтказилиши белгиланган.

Танлов негизида жорий йилнинг 8—14-апрель кунлари Ўзбекистон туманининг барча масканлари, маҳаллалар, ўқув муассасалари, корхона-ташкилотларда "Хон атлас" ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Мазкур ҳафталикнинг асосий мақсади аҳоли ва айниқса, ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтириш, миллийликни асраш, ўзбекона кийиниш маданиятини, миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш орқали қадимий ва барҳаёт урф-одат ва қадриятларимизга хос бетакрор кийиниш услубларини намойиш қилишдан иборат.  

Ҳафталик доирасида туман манзилларида гўзал опа-сингиллар турли флешмоблар, миллий либослар намойиши, танловлар, челленжлар ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этмоқдалар.