Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ёшлари “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақалари баҳсларига киришди

×

 2024-04-13 18:56:38    425

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича ўғил-қизлар ўртасида "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларига старт берилди. 

Мазкур мусобақаларда тумандаги 73 та маҳалладан 16-30 яшар ёшлар вакилларидан иборат жамоалар 4 та секторга бўлинган ҳолда иштирок этади.

Анъанага кирган спорт тадбирларидан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлашдир.

Мусобақаларнинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва Давлат хавфсизлиги хизмати туман бўлими вакиллари эзгу мақсад йўлида ўғил-қизларни бирлаштиришга хизмат қилаётган спорт тадбирларининг жорий мавсумида ҳам туман ёшларига улкан омадлар тилади.

25 майга қадар давом этиши белгиланган мусобақалар якунида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга ДХХ кубоги, тегишли даражадаги диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилиши белгиланган.