Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг муборак Рамазон ҳайити табриги

×

 2024-04-09 23:12:37    542

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли юртдошлар!

Барчангизни меҳр-оқибат, хайру саховат ва бағрикенглик айёми - Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман! 

Бугунги қутлуғ айёмда аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун барчамиз Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Яхшилик, сабр қаноат ва ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно - мазмуни ҳамда халқимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёсдир.

Ватандошларимиз орасидаги ана шу аҳиллик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик туйғулари янада мустаҳкамланаверсин! Ҳар биримизнинг хонадонимиздан тинчлик ва хотиржамлик, файз, қут-барака аримасин, дуога қўл очган нуронийларимизнинг эзгу ниятлари ижобат бўлсин.

Эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин.

Шерзоджон Юлдашев,

Ўзбекистон тумани ҳокими