Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рамазон ҳайити арафасида собиқ Меҳрибонлик уйининг яна бир тарбияланувчиси уй-жойли бўлди

×

 2024-04-09 23:08:48    531

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам ана шундай ёшларни орзу-истакларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Муборак Рамазон ҳайити арафасида тумандошимиз, собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Назиржон Назировга Давлатимиз раҳбари совғаси – янги квартира калити топширилди.

Назиржон Назировнинг ҳаётидаги унутилмас кунда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман сектор раҳбарлари, бир гуруҳ мутасаддилар унинг шодлигига шерик бўлдилар.

Тўйга тўёна тарзида кўркам ва шинам хонадон учун туман ҳокимлиги томонидан Президент совғаси сифатида ошхона ва маиший техника жиҳозлари хамда мебел жамланмалари ҳам ҳадя қилди.

– Бугун мен учун чин маънода қўшалоқ айём бўлди, - дейди собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Назиржон Назиров. – Доим ўз уйим бўлишини орзу қилганман. Президентимизнинг ғамхўрлиги билан бу орзуим амалга ошди. Менга берилган уйда барча зарур шароитлар бор. Эътибор ва ғамхўрликдан жуда миннатдорман.

Меҳмонлар янги уй-жой эгасини муборакбод этиб, келгусида юртимиз равнақи ва ривожига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб етишига тилаклар билдиришди.