Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ПАХТАЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 2024-01-16 14:56:01    133

PDF yuklash
Chop etish


“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ Фарғона вилояти бошқармаси 2024 йил ҳосилидан уруғлик пахта, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар етиштириш бўйича фермер хўжаликлари ўртасида танлов эълон қилинади.

Танловга аризалар 2024 йилнинг 15 январидан 5 февралга қадар туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида қабул қилинади.

Фермер хўжаликларини танловда қатнашиш

ШАРТЛАРИ

  1. Пахтачиликда энг илғор тажрибага эга бўлган фермер хўжаликларида уруғлик пахта етиштириш амалга оширилади. Уруғлик пахта етиштириш учун танлаб олинаётган фермер хўжалиги пахтачиликда мунтазам юқори ҳосилдорликка эришган бўлиши керак.
  2. Уруғлик пахта, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар етиштирувчи фермер хўжаликларининг экин ерларини тупроқ унумдорлиги ва мелиоратив ҳолати яхши, сув билан таъминланиши қулай бўлиши талаб этилади.
  3. Фермер хўжалигининг раҳбари ва мутахассислари уруғчилик соҳасида етарли билим ҳамда тажрибага эга бўлишлари лозим.
  4. Фермер хўжалиги охирги 3 йилда пахта сотиш шартномавий режасини бажарган бўлиши шарт.
  5. Агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш учун етарли қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмлари билан таъминланган бўлиши керак.
  6. Уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжалиги тендер танлови шартларига, уруғлик пахта етиштириш мажбуриятларига ҳамда уруғлик пахта учун устама хақ тўлов тартибига тўлиқ риоя қилиши талаб этилади.

 ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ХУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ


1. Фермер хўжалиги (субъект) номидан тилхат  
2. Тупроқ унимдорлиги (бонитет балл) Туман Қ.Х.Б маълумотномаси
  3. Сув таминоти туман Ирригация тизими бўлими маълумотномаси
  4. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими томонидан берилган маълумотнома
  5. Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази маълумотнома
  6. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими томонидан талабгорнинг мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси
  7. Сўнгги 3 йил ичида экилган қишлоқ хўжалиги экинларидан олинган ҳосилдорлик ва шартномавий режанинг бажарилиши бўйича кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома
     

Ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йилнинг 5 феврал куни 18:00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар учун: 97-708-02-48 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.