Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таъмирлаш ишлари сабабли бугун туманнинг айрим ҳудудларида истеъмолчилар табиий газ таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади!

 2023-11-17 08:49:04    93

PDF yuklash
Chop etish


Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида “Шўрсув” ГРС 3-тармоғи хамда "Озод метан" ГРСларида таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан бугун, 2023 йил 17 ноябр куни ушбу ГРСлардан таъминланувчи истеъмолчиларга табиий газ бериш маълум муддатга тўхтатилади.

Хусусан, Авғон, Кўл Элаш, Қумбосди, Тинчлик, Қайнар ва Қайнарбулоқ МФЙлари табиий газ истеъмолчилари таъминотида бугун соат 15:00 дан 18:00 га қадар, шунингдек Намуна, Зиё Нурсух, Охта Тагоб ва Даҳанақақир маҳаллаларида жойлашган метан газ қуйиш шохобчаларида 12:00 дан 15:00 га қадар  вақтинчалик узилиш бўлади.

Ҳурматли истеъмолчилар! Огоҳ бўлиб, газни ўчириш ва ёқишда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни эслатган ҳолда, келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Ўзбекистонтумангаз” бўлими

Мурожаат учун телефон:☎️104,  (73) 539-19-46