Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таъмирлаш ишлари сабабли эртага туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади

 2023-10-23 16:58:28    283

PDF yuklash
Chop etish


“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг тегишли хабарномасига асосан, эртага 2023 йил 24 октябр куни “Чинор” нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу боисдан, мазкур нимстанциядан таъминланувчи Қудаш, Дўнгсарой, Деҳқонобод, Қораёзбобо ва Сочтепа маҳалла фуқаролар йиғинларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида эртага, 24 октябр куни соат 08:00 дан 12:00 гача вақтинчалик узилиш кузатилади.

Ҳурматли истеъмолчилар! Юқорида кўрсатилган вақт давомида зарур эҳтиёт чораларини кўришингиз лозимлигини эслатган ҳолда, келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси
Мурожаат учун телефон:☎️ (95) 402–13–52, (73) 539-16-03