Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ислоҳотлар фаол иштирокчилари эътироф этилди

×

 2023-05-17 20:43:24    64

PDF yuklash
Chop etish


Бугун юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ҳаётий ислоҳотлар мамлакат тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда. Ана шу ислоҳотларни жойлардаги ижросида эса турли касб эгалари, давлат ташкилотлари мутасаддилари билан биргаликда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон туманида ўтказилган тадбирда ана шундай бир гуруҳ фаолларнинг самарали хизматлари муносиб эътироф этилди.

Яқинда бўлиб ўтган муҳим сиёсий воқелик- янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдум участка комиссия аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, маънавият тарғиботчилари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда жамият тараққиёти, юрт ободлиги борасида эришилаётган турли ютуқларда туман фаолларининг ҳам хизмати беқиёс эканлиги алоҳида таъкидланди. Хусусан, биргина "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида туманда эришилган муносиб зафарлар кўплаб фидоий ҳамюртларимизнинг юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси баландлигидан далолат эканлиги қайд этилди.

Тадбир давомида ислоҳотларнинг бир гуруҳ фаол иштирокчиларига туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳам сектор раҳбарлари томонидан топширилди.