Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маънавият фестивали маҳаллаларда давом этмоқда

×

 2023-04-01 21:19:14    77

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларида "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида ўтказилаётган Маънавият фестивали давом этмоқда.

Пойтахтдан ташриф буюрган илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бадиий ижод вакиллари, маънавият тарғиботчилари туманимиз маҳаллалари бўйлаб аҳоли вакиллари билан учрашмоқда. Улар иштирокида концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар ҳам бўлиб ўтмоқда.

"Қумбосди" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 45-мактаб ҳамда Дўнгсаройдаги 39-мактабда ташкилланган маданий-маърифий тадбирларда ҳам инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлиги, у эса янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топганлиги қайд этилди. Барча 30 апрель куни ўтказиладиган сиёсий тадбир – референдумда фаол қатнашишга чақирилди. Таниқли санъаткорларнинг чиқишлари ва концерт дастури эса тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.