Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Ўқчи туман" маҳалласининг ҳам минг метрдан зиёд ички кўчалари таъмирланиб, кўркам тус олмоқда

×

 2023-03-30 15:21:04    66

PDF yuklash
Chop etish


Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг кўп йиллик муаммоларига барҳам бериш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш юзасидан белгиланган вазифалар Ўзбекистон туманида қизғин давом этмоқда. 

Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Ўқчи туман” маҳалла фуқаролар йиғинида манзилли дастури асосида 1140 метр ички йўллари таъмирланиб, асфальт ётқизилмоқда. 

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан шу кунгача 945 метр масофада асфальтлаштириш ишлари бажарилди. Амалий жараёнлар давом этиши, лойиҳа доирасида маҳалланинг минг метрдан зиёд ички кўчаларини равон ҳолатга келтириш белгиланган. 

Ҳудудлар кўркига кўрк қўшиб, аҳолига қулайлик яратишга хизмат қилаётган шу каби хайрли ишлар туманнинг яна кўплаб маҳаллаларида авж олган.