Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасида янгиланаётган Конституцияга оид тарғибот тадбири ўтказилди (видео)

×

 2023-03-29 22:08:10    78

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева иштирок этди.

Тадбирда иштирокчиларга янгиланаётган Бош Қомусимизда юз бераётган ўзгаришлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашда 190 га яқин давлат тажрибаси ва 400 дан ортиқ халқаро ҳужжат чуқур ўрганилган. Унинг умумхалқ муҳокамаларида 222 минг 700 дан ортиқ таклиф келиб тушган. Конституция моддалари 128 тадан 155 тага, нормалар 275 тадан 434 тага етганлиги қайд этилди. 

Шунингдек, тадбир давомида соғлиқни сақлаш соҳасини янада такомиллаштириш борасида Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан алоҳида тўхталинди.