Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

×

 2023-03-29 22:04:02    75

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади.

Шу боис ҳам, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Ўзбекистон тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда. 

“Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида 1-сектор штаби томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига нуроний отахон ва онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари таклиф этилди.

Ифторлик дастурхонида ёши улуғлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўрашди, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди. 

Бу каби ифторликлар тумандаги ҳар бир маҳаллада ташкил этилмоқда.