Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аёллар бандлиги оилалар ва жамият фаровонлиги демакдир (видео)

×

 2023-03-27 20:43:14    64

PDF yuklash
Chop etish


Нигорахон Назарова Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалласида истиқомат қилади. Тикувчилик фаолиятини ривожлантиришни истаган аёлни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 йил аввал “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи доирасида 15 миллион сўм имтиёзли банк кредити ажратилади.

Бугун у 10 нафар маҳалладош хотин-қизларни банд қилган. Устоз-шогирд анъаналари асосида маҳалланинг ёш қизларига ҳам ушбу ҳунарнинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Моҳир тикувчининг хонадонида тайёрланаётган тикув-трикотаж маҳсулотлари ички бозорда ўз сифати билан харидоргир. 

Жорий йил бошида эса маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсия ва амалий ёрдами билан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида яна  66 млн сўмлик имтиёзли банк кредити ажратилиб, хонадонга қўшимча 8 та тикув машинаси ва 1 та кескич ускунаси ўрнатилди. Тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, ишчи ўринларини 40 нафарга етказиш тикувчи аёлнинг навбатдаги эзгу режаларидан.