Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида чигит экиш ишлари айни авжида

×

 2023-03-27 09:55:15    81

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги пахта-ғаллага ихтисослашган фермер ҳўжаликларида жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Туманда жами 4 минг 400 гектар майдонга барака уруғи экилиши кўзда тутилган.

Экиш мавсумида хўжаликлар дала майдонларида жами 40 та, шундан 16 та юқори унумли, 24 та оддий ўғитлаб экиш сеялкалари ишлатилмоқда.

Миришкор фермерлар пахтанинг “С-8290”, “Наманган-77” навли ва янги нав уруғларини мақбул муддатларда ерга қадаб, ўндириб олиш пайида. 

Ана шундай хўжаликлардан бири “Аюбжон Шокиржон” фермер хўжалиги миришкорлари 22,3 гектар майдонга яхши ниятда барака уруғларини қадашмоқда.