Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ислоҳотлар ҳар бир ҳудудларда бўй кўрсатмоқда: Оқёзибобо қишлоғининг ички кўчалари ҳам қулай ва равон бўлди

×

 2023-03-13 21:54:00    68

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида маҳаллалар йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати Дарвешобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Оқёзибобо қишлоғига етиб келди.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида қишлоқнинг 3 минг 200 кв. метр ички йўллари таъмирланиб, асфальтланди.

Кўпдан буён таъмирталаб бўлган ўз кўчаларининг бундай равон ва кўркам тус олаётганидан руҳланган маҳалла аҳли ҳам ташаббус кўрсатишиб, ҳомийлик асосида йўлнинг яна 640 кв. метр қисмини асфальтлашда ўзаро бирдамлик намунасини намоён этишди.

Манзилли давлат дастурлари асосида туман маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган амалий тадбирлар жойларда қизғин давом этмоқда.