Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Алишер Навоий ижоди – беқиёс маънавий хазина

×

 2023-02-08 21:34:30    54

PDF yuklash
Chop etish


Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари Ўзбекистон туманида ҳам кўтаринкилик билан нишонланмоқда. Таълим масканлари, муассаса ҳамда маҳаллаларда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган турли адабий кечалар, мушоиралар, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Туман ахборот кутубхона марказида ташкилланган ана шундай тадбирлардан бирида 7 ҳамда 68-умумтаълим мактаблари ўқувчилари “Заковат”да беллашдилар. Шу куни ўқувчи ёшлар буюк шоир ғазалларидан намуналар ўқиб, саҳна кўринишлари орқали Навоий асарлари қаҳрамонлари образини гавдалантиришди.

Тадбирнинг фаол иштирокчиларига туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ташаккурнома ва китоблар жамланмалари топширилди.