Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўқчилик битирувчи қиз муддатидан аввал АҚШнинг 4 та олийгоҳи талабалигига қабул қилинди

×

 2023-01-27 18:00:07    75

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Ўқчи-дашт маҳалласида жойлашган 17-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Фарангизхон Холматова муддатидан аввал АҚШнинг 4 та етакчи олийгоҳлари талабалигига қабул қилинди.

Ўқчилик битирувчи қиз кириш имтиҳонларини онлайн тартибида муваффақиятли топшириб, Америка Қўшма Штатларининг Озарск (University of the Ozarks), Сетон-Холл (Seton Hall University), Хофстра (Hofstra University) ҳамда Дэлавера (University of Delaware) университетларига қабул қилинди. Шунингдек, у айни халқаро университетларда таҳсил олиш учун ҳозиргача 300 минг АҚШ долларидан зиёд грандларни ҳам қўлга киритди.

Эътиборли жиҳати эса, Фарангизхон 5-синфдан бошлаб мактабда француз тилида таҳсил олиб келмоқда. Инглиз тили бўйича эса бошланғич билимларни бир йил давомида устозидан ўрганган. Кейинчалик эса айни хорижий тилни ҳеч бир махсус тил курсларига қатнамасдан, интернет тармоғи орқали мустақил ўрганган.

"АҚШ университетларидан ташқари, Англия, Австралия, Ирландия, Руминия ҳамда Туркия каби давлатларда жойлашган нуфузли халқаро университетларига ҳам онлайн имтиҳон топширганман. Натижалар март ойи якунигача бирин-кетин чиқиши белгиланган. Хозирча мана, АҚШнинг 4 та университетидан ижобий хулоса ва грантларни қўлга киритдим. Албатта, уйдагилар билан кенгашиб, насиб, айни қайси олийгоҳда ўқишим ҳақида баҳор ойларида қарор қабул қилмоқчиман", дейди битирувчи қиз Фарангизхон Холматова.