Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эзгу ибрат: профилактика инспекторининг ташаббуси билан маҳалладаги 66 ёшли эҳтиёжманд ва ёлғиз онахоннинг хонадони таъмирлаб берилмоқда

×

 2022-11-28 15:55:43    59

PDF yuklash
Chop etish


Сожидахон опа Мелиқўзиева Ўзбекистон туманининг “Дарвешобод” маҳалла фуқаролар йиғини Оқёзи қишлоғида яшайди. 66 ёшли онахон тақдир тақозоси билан якка-ёлғиз истиқомат қилади. 

Унинг яшаш хонадонини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб 3-сектор штабига қилган мурожаати жавобсиз қолмади. Ҳам профилактика инспектори, ҳам бевосита сектор котиби вазифасини бажариб келаётган Асилбек Омонов ушбу хайрли ишга бош бўлди. Таъкидланишича, ҳомийлик маблағлари ва уста қурувчилар жалб этилиб, айни кунларда онахоннинг яшаш хонадони томи таъмирлаб берилмоқда. 

- Аввалги сафар мурожаат қилишганида айни хонадоннинг электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал қилиб бергандик, - дейди сектор котиби Асилбек Омонов. - Бу хайрли ишга саҳоватпеша инсонлар ҳам ҳисса қўшмоқдалар, албатта. Насиб, ана шундай ўзаро якдиллик билан хонадоннинг қолган қисмини ҳам таъмирлаб бериб, кўплаб дуоларини оламиз. Сектор ҳудудидаги аҳолини камбағалликдан чиқариш, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш, улар учун реал даромад манбаини яратишга алоҳида эътибор қаратяпмиз.