Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сардорлар кенгашининг янги аъзолари сайланди

×

 2022-09-26 11:05:32    80

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон тумани Кенгаши томонидан Янги Яйпан мавзесидаги 69-умумтаълим мактабида туман Сардорлар кенгаши сайлови бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов иштирок этиб, туман раҳбарининг ёшларга билим чўққиларини забт этиш, янгидан янги ютуқларни эришишлари тўғрисидаги табригини етказди. 

Шунингдек, сайлов жараёнларида аввал ёшлар етакчилари бўлган ва ҳозирда турли соҳаларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатаётган кадрлар ёшлар вакилларига ўзига хос мастер-класс машғулотлари, семинарлар ўтиб беришди. 

Сайловда умумий ўрта таълим мактабларидан сардорлик учун ўз номзодларини қўйган ўқувчилар қатнашдилар.

Таъкидланишича, иқтидорли болаларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш ва қўллаб-қувватлаш, болаларда ташаббускорлик кўникмаларини шакллантириш, жисмоний, маънавий соғлом авлодни ва ижтимоий фаол шахсни шакллантиришга ҳисса қўшиш ҳамда уларни жамоа орасида ўз фикрини тўла ифодалашга ўргатиш мақсадида ташкил этилган тадбирда мактаб сардорлари туманнинг 14 та йўналиш сардорларини овоз бериш йўли билан сайлади.

Сардорлар сайлови якунида иштирокчиларга ишонч ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.