Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яроқсизлиги боис 15 йилдан буён фойдаланилмай келаётган ўқув биноси кўрсатилган ташаббус натижасида кўркамлашиб, яна ўқувчиларни ўз бағрига олди

×

 2022-09-16 09:37:01    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Охта Тагоб маҳалласида жойлашган 48-умумтаълим мактабида 1984 йилда қурилган ва вақт ўтиши билан маънан эскириб, 2007 йилдан буён буткул фойдаланилмай келинаётган ўқув биноси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирланаётганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. 

Ташаббускорларнинг саъйи-ҳаракатлари билан лойиҳанинг илк мавсумида ушбу ўқув биносини мукаммал таъмирлаш юзасидан илгари сурилган таклиф "энг кўп" овозлардан тўплаб, ғолиблардан бири деб топилди. 

Лойиҳа доирасида бюджетдан ажратилган 511 миллион сўмлик маблағ эвазига эски бинода тўлиқ мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди, кўплаб қулайликлар яратилди. Натижада унинг ўрнида 8 та ўқув синфи, тиббиёт ва ўқитувчилар хонасига эга кўркам ва замонавий кўринишдаги билим маскани пайдо бўлди. 

Бошланган янги ўқув йилида замонавий қиёфада фойдаланишга топширилган бино 200 нафар бошланғич синф ўқувчиларини яна ўз бағрига олди.