Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида пенсия таъминотига доир масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди

×

 2022-08-05 20:50:39    120

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари Нуриддин Шодихўжаевлар иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди. 

Унда Ўзбекистон, Данғара, Фурқат ва Бешариқ туманлари ҳамда Қўқон шаҳридан келган фуқаролар томонидан пенсия ва болалар нафақаси тайинлашга доир мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабул давомида мутасаддилар томонидан соҳага доир янгилик ва ўзгаришлар, хусусан пенсия ва болалар нафақаси тайинлаш тартиблари, уларни ҳисоблаш усули, пенсия миқдорига устама ва қўшимча тўловлар ҳақида батафсил маълумот ҳамда тушунчалар берилди.

Фуқаролар соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча саволларига масъуллар томонидан аниқ мисоллар орқали жавоблар олишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги