Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди

×

 2022-07-04 16:55:12    60

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева иштирокида “Конституцион ислоҳотлар” мавзусида муҳокама-муносабат тадбири ўтказилди. 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари қатнашган очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда Бош қомусимизга киритилиши кутилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аҳамияти, долзарблиги ҳақида сўз юритилди. 

Депутат Мавлудахон Ходжаева Конституциямизга киритилиши кутилаётган ҳар бир ўзгартиришларни батафсил таҳлил қилиб, янгиланаётган Бош қомусимиз жамиятнинг барча қатламларини ишончли ҳимоя қилишга, тараққиётимизга хизмат қилишини аниқ мисоллар билан тушунтириб ўтди.

Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикри ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилгани қайд этилди. Натижада, Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда уларни мазкур жараёнларни кенг жамоатчиликка етказишда жонбозлик кўрсатишга чақирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги