Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли учун электр ва газ тарифлари ошмайдиган бўлди

×

 2022-07-01 20:23:10    54

PDF yuklash
Chop etish


Энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

Биринчидан, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, «ижтимоий норма» ҳам ҳозирча жорий этилмайди. Аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, «ижтимоий норма»нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда.

Иккинчидан, 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун — 600 сўм бўлади.

Учинчидан, 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун — 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун — 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун — 1 100 сўм бўлади.

Тўртинчидан, бизнес учун ориентир берилмоқда. 2023 йил 1 апрелдан бизнес учун электр энергияси нархи 700 сўм, табиий газ эса 1350 сўм бўлиши кутилмоқда. 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.