Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 118 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ижтимоий тармоқларда қолипли нон нархи бўйича тарқалаётган хабарлар бўйича муносабат

×

 2022-06-01 17:41:27    46

PDF yuklash
Chop etish


Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қолипли нон нархи бўйича тезкор ўтказилган ўрганишларга кўра Тошкент шаҳрида энг юқори - 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст – 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўм эканлиги аниқланди.

Шунингдек, ун маҳсулоти жорий йил июнь ойидан бошлаб биржа савдоларига етарли миқдорда қўйилмоқда ва бу жараён устидан доимий назорат ўрнатилган. Республикада ун маҳсулоти заҳираси шакллантирилган бўлиб, нарх наволарнинг кескин ошиб кетмаслиги учун зарур миқдорда ун савдоларга қўйиб борилади. 

Хусусан, жорий йил июнь ойида 170 минг тонна ун биржага қўйилиши, бунда ҳар бир нон ишлаб чиқарувчи учун тенг шароит яратиш мақсадида кичик лотларда (3 тоннадан) қўйилмоқда. Жорий йил 1 июнь ҳолатида 50,5 минг тоннадан ортиқ ун маҳсулоти қолдиғи мавжуд бўлиб, август ойи учун ҳам ун ишлаб чиқариш учун корхоналарда зарур дон захиралари мавжуд. 

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми жорий қилиниши, биринчи навбатда буғдой етиштирувчи фермер ва деҳқонлардан тортиб, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар манфаатини кўзлаб қилинган қадам бўлиб, ушбу жараёнда шаффоф тизим яратилиши билан бирга, республиканинг энг чекка ҳудудларига ҳам маҳсулотнинг етиб борилиши назоратга олинган. 

Шуни эътиборга олиб, нон ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар ҳамда аҳолидан бу борада ҳавотирга тушмасликларини, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган асосланманган маълумотларга ишониб, сунъий ажиотаж вужудга келтирмасликларини сўраб қоламиз.  

Ҳурматли истеъмолчилар! Бозорда сунъий танқислик юзага келиши ва нархларнинг кескин ошиб кетиш ҳолатларини кузатганингизда, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ишонч телефонига (71-207-47-00), Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-марказига (1159 қисқа рақам) ёки Қўмитанинг ахборот хизматига (71) 207-47-00 (ички 224) мурожаат қилишингиз мумкин.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси