Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Охта Тагоб” маҳалласи аҳлига ваъда қилинган янги трансформатор етказиб келинди

×

 2022-05-26 22:53:59    70

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев ўтган ҳафтада "Охта Тагоб" маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, қишлоқ аҳлининг таклиф ва муаммоларини тинглаган эди. Билдирилган мурожаатлар асосида шу куннинг ўзида ҳудудда ўрганишлар ҳам ўтказилиб, мавжуд масалаларни ечимини ҳал этиш чоралари белгиланган эди. 

Хусусан, маҳалла аҳолисининг ҳудудда электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида янги трансформатор ўрнатиш бўйича мурожаатларига асосан туман ҳокимлиги томонидан зарурий чоралар кўрилди.

Натижада, бугун маҳаллага 160 кВА қувватга эга бўлган янги трансформатор етказиб келинди. 

130-140 та хўжалик электр таъминотини яхшилаш қувватига эга бўлган ушбу трасформаторни тез кунларда Гулзор кўчасига тўлиқ ўрнатиб, ишга тушириш орқали айни кунларда 6 та кўчада жойлашган 90 га яқин хўжаликларда истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабини қондириш кўзда тутилган.

“Туман ҳокимига қилган мурожаатимиз ижроси бир ҳафта ичида мана шу зайлда ижобий ҳал этилганидан жуда хурсандмиз. Бир неча йиллик муаммомиз ариди, инсон қадри ҳамма нарсадан устун деб шуни айтишса керак-да. Бу ишга бош-қош бўлганлар-у, хизмат қилганларнинг барчасига раҳмат”, дейди маҳалла фаоли Ёрматжон Раҳматов.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги