Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланган умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда давом этмоқда

×

 2022-04-30 16:50:46    49

PDF yuklash
Chop etish


Бугун мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам эрта тонгданоқ бошланган ҳашар аҳоли турар жойлари, меҳнат жамоалари ва кўча-кўйда уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Ана шу хайрли тадбирлар туманнинг “Каримобод” маҳалласида ҳам ҳудуд аҳлининг бирдамлигида ўтказилмоқда. 

Маҳалладаги 559 та хонадонда 2380 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳли маҳалла қабристонини обод этиб, кўчалар, ариқ ва зовурларни тозалашда фаоллик кўрсатмоқдалар.  

Яйпан шаҳрининг "Туркистон" маҳалласида ҳам ёшу-қари ободлик ишларида фаол иштирок этиб, муборак Рамазон ҳайити байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш учун ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишмоқда.  

Шунингдек, ободлик тадбирлари давомида маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар, ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини саринжом-саришта қилишга кўмаклашиш тадбирлари ҳам амалга оширилади.

Сиз ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги