Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яйпан Гузар” маҳалласидаги кўп квартирали уйларни таъмирлаш, ҳудудни обод масканга айлантиришга киришилди

×

 2022-01-22 00:11:21    53

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида туманнинг “Яйпан Гузар” маҳалласидаги 2 қаватли турар-жойларнинг ҳолати ва атроф ҳудуд ободончилиги юзасидан танқид қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор зарурий топшириқлар берилган эди. 

Хусусан, вилоят раҳбари 1961 йилда қурилган ва маънан эскирган мазкур уйлар бинолари, айниқса уларнинг том қисмларини таъмирлаш, атроф ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан кечиктириб бўлмас вазифалар белгилаб берган эди.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман раҳбарияти бошчилигида барча масъуллар томонидан ҳудудда амалий тадбирларга киришилди. 

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари ҳамда айни шу масалада туманга ташриф буюрган вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи А.Мадаминов, "Кўп хонадонли уйлар ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК мутасаддилари мазкур масканда бўлиб, ҳолат юзасидан қўшимча ўрганишлар ўтказилди. Бажариладиган аниқ ва манзилли тадбирлар муҳокама қилиниб, уларни ижрога қаратиш чоралари белгиланди.

Шунингдек, туман раҳбари томонидан тумандаги тегишли қурилиш мажмуи ташкилотлари масъулларига ҳам амалга ошириладиган ишлар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Мутахассислар томонидан кўп қаватли уйларнинг нуқсон далолатномалари тузилиб, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари бошланди.

Атроф ҳудудни ободонлаштиришга киришилди, туташ ҳудудда жойлашган зовурдаги дастлабки тозалов ишлари эса бажарилиб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги