Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бозордаги нарх-наво ва яратилган шарт-шароитлар доимий ўрганиб борилмоқда

×

 2022-01-07 15:40:38    61

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Камолиддин Жўраев, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими мутасаддилари ҳамда бошқа тегишли идоралар вакиллари ҳамкорлигида Яйпан шаҳридаги марказий деҳқон бозори, хусусан, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти ўрганилди.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймасликка қаратилган навбатдаги ўрганиш тадбирида ҳам барча муҳим масалаларга эътибор қаратилди. 

Шунингдек, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари билан биргаликда савдодаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли тартибдаги назорат ўрганишлари ҳам ташкил этилди. 

Бозордаги деҳқон ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилиб, нархларни сунъий равишда оширмаслик, истеъмолдаги энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини доимо барқарор ва ҳамёнбоп нархларда белгилаш юзасидан суҳбатлар, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тумандаги савдо мажмуалари ва бозорларда озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўкинлигини таъминлаш, нархларнинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслик юзасидан шу каби зарурий чора-тадбирлар тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан мунтазам равишда кўриб борилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги