Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йилнинг янги қиёфаси: Ўзбекистон тумани марказига янги йил арчаси ўрнатилди

×

 2021-12-24 21:48:51    68

PDF yuklash
Chop etish


Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди.

Кўнгилларга янги орзу-умидлар, бетакрор лаҳзалар ҳадя этадиган бу қувончли байрамни ҳар йили барча, айниқса жажжи болажонлар катта иштиёқ ва соғинч билан кутиб олади. 

Янги йилни эса арчасиз, Қорбобо ва Қорқизсиз тасаввур этиб бўлмайди, албатта.

Туман аҳолиси, айниқса ёшлар ва жажжи кичкинтойларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида туман марказига баландлиги 12 метрдан зиёд бўлган Янги йил арчаси ўрнатилди. 

Шу мақсадда туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман халқ таълими бўлими ва бир қатор муассасалар жойлашган 3 қаватли бино олдидаги майдон ва йўллар буткул ободонлаштирилиб, янги ва кўркам қиёфага келтирилди.

Ободонлаштириш бошқармасининг фидоий ходимлари ҳамда махсус пудратчи корхона масъуллари томонидан безатилган Янги йил арчаси туманимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун ҳақиқий байрам туҳфаси сифатида тақдим этилди. 

Айни кунларда, арча атрофида йиғилган кенг аҳоли вакиллари, ёшлар, айниқса болажонлар ўзгача завқ олишмоқда. Уларнинг табассумида эса янги йил байрамининг шукуҳи акс этиб турибди.

Тез кунларда арча атрофида саҳналаштирилган байрам тадбирлари ва концерт дастурлари ҳам намойиш этилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги